23:07 / 06.04.2018
24962

Европанинг энг бой одами ўзгарди 

EPA/MARTIN BUREAU/AFP POOL

Louis Vuitton Moet Hennessy (LVMH) компаниялари гуруҳи президенти Бернар Арно 70,7 млрд долларлик давлат билан Zara ва Massimo Dutti брендларини ўз ичига олган Inditex гуруҳи асосчиси, испаниялик Амансио Ортегани ортда қолдириб, Европанинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Шу билан бирга Арно дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатининг 4-поғонасига кўтариб олди. Рейтингнинг етакчи учталигини Amazon раҳбари Жефф Безос (121 млрд доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (91,3 млрд доллар) ва Berkshire Hathaway инвестицион жамғармаси раҳбари Уоррен Баффет (86,3 млрд доллар)  эгалламоқда. Арнодан кейинги 5-ўринни 70,2 млрд доллар билан Ортега эгалламоқда.

Top