Жаҳон | 11:07 / 06.04.2018
3341
1 дақиқада ўқилади

Малайзия парламенти тарқатиб юборилади

Малайзия бош вазири Нажим Раззоқ мамлакатда умуммиллий сайловлар ўтказилиши муносабати билан парламент тарқатиб юборилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда Bernama агентлиги.

«Мен барча фуқароларга шуни хабар қилмоқчиманки, қирол менга аудиенция берди, шу туфайли мен парламентни шанба, 7 апрель куни тарқатиб юборишга рухсат олдим», - дея айтиб ўтди Раззоқ.

Таъкидланишича, Малайзияда навбатдаги парламент сайловларининг аниқ санаси ҳали белгиланмади. Бироқ, кузатувчиларнинг фикрича, улар апрель охири ёки май ойи бошида бўлиб ўтиши мумкин.

Шу билан бирга, Малайзия қироли Муҳаммад V мамлакат парламентини тарқатиб юборишга рухсат берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид