Жамият | 10:35 / 06.04.2018
19912
1 дақиқада ўқилади
Олмазор туманидаги йирик ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди
5 апрель куни соат 18:57да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Қорақамиш 1/4 мавзеси, Гулсарой кўчаси 5-уйда жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цехда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб маълум қилмоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Орадан 3 дақиқа ўтиб воқеа жойига 8та ёнғин хавфсизлиги хизмати махсус машиналари етиб келди. Аланга ярим соат ичида қамраб олиниб, соат 19:50да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида цехнинг 200 кв.м майдони зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. Ҳалокатга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.