Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери илк денгиз десанти бўлинмасини тузди
Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг биринчи марта тез жойлаштирилувчи денгиз десанти бўлинмаси билан тўлдирилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Тез жойлаштирилувчи амфибия кучлари бригадасини жорий этиш ҳақидаги қарор Шарқий-Хитой денгизидаги ороллар истилосига қарши курашиш мақсадида қабул қилинди. Улар, Токионинг фикрича, Хитой томонидан таҳдид остида қолмоқда.
«Японияни ўраб турган ҳудудлар хавфсизлиги ва мудофааси билан боғлиқ вазиятдаги мураккаблик даражаси ошиб бораётганини эътиборга олиб, бизнинг оролларимиз ҳимояси муҳим мажбуриятга айланди», - дея айтиб ўтди мудофаа вазири ўринбосари Томохиро Ямамото.
Кутилишича, япониялик 1 500дан ортиқ денгиз-пиёда аскарлари Кюсю оролида жойлаштирилади. Келажакда уларни Окинавага юбориш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026