19:39 / 07.04.2018
15229

Термиздаги бокс кечаси: Uzbek Tigers'да илк ғалаба

​​Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг дастлабки жанги бўлиб ўтди.
-49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Нодиржон Мирзааҳмедов «Venezuela Caciques» вакили Луис Васкес Поланкога қарши рингга кўтарилди.

Учрашувнинг биринчи раундида ҳар иккала боксчи тенг кучлар остида курашган бўлса, иккинчи ва учинчи раундга бориб, ўзбекистонлик спортчининг қўли баланд келди. У рақибини бир неча марта мувозанатини йўқотиб, ўз бурчагига боришга мажбур қилди. Муросасиз кечган тўртинчи раунд давомида венесуэлалик боксчи Луис Ҳесус ҳам анча фаоллашиб қолди. Бироқ, Луис Ҳесуснинг пешона қисмидан олган жароҳати туфайли жангни мажбуран тарк этди.
Луис рақибига кетма-кет зарбалар бериб, Нодиржонни ҳимояланишга мажбур қилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 5 раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра, Uzbek Tigers вакили Нодир Мирзааҳмедов рақибининг дисквалификация қилиниши туфайли ғалаба қозонди.

Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezula Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 1:0 кўринишини олди.

Навбатдаги жангда -56 кг вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров Йоэль Финолга қарши рингга чиқади.

 

Top