Ҳусийлар Яман президенти билан келишувга эришишга тайёр

Фото: AP Photo / Hani Mohammed
Яманда ҳукуматни ўз қўлида ушлаб турган «Ансар Аллоҳ» ҳусийлар гуруҳи вакили Ҳусайн ал-Азийнинг маълум қилишича, мамлакат президенти Абду-Раббу Мансур Ҳадий ва араб коалицияси билан тинчлик бўйича келишувга эришишга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Биз тинчликка тайёрмиз, Яман халқи ғурурини ҳурмат қилувчи тинчликка. У Яман ишларига яралашувга якун ясаши керак», - дея айтиб ўтди ал-Азий.
Унинг сўзларига кўра, президентни қўллаб-қувватлаётган Яман сиёсатчилари «ҳеч нарсани ҳал этмайдиган воситадир, уруш бўйича ечим эса Саудия Арабистони қўлида турибди». Шунингдек, унинг ишонч билдиришича, Саудия Арабистони томонидан тинчликка бўлган хоҳиш Ямандаги вазиятга ечим топиш жараёнига ёрдам берган бўларди.
Мавзуга оид

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди

22:15 / 26.12.2024