Жамият | 12:32 / 09.04.2018
6871
2 дақиқада ўқилади

Хўжа Илғор қишлоғида катта масжид қурилади

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган Хўжа Илғор қишлоғида Амир Темур таваллудига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтаётгани аввал хабар берилганди. KUN.UZ мухбири Қашқадарё вилояти ҳокими ва тадбирга ташриф буюрган хорижий сайёҳлардан бири билан суҳбатлашди.

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг сўзларига кўра, энди бундай сайллар ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинади.

«Энди бундай сайллар ҳар йили анъанавий равишда ўтказилади. Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Хўжа Илғор қишлоғида катта масжид қурилади. Шунингдек, сайл учун махсус барпо этилувчи мажмуа йил - 12 ой давомида туристлар учун доимий равишда туради. Қашқадарё вилоятидаги Амир Темур билан боғлиқ барча манзилгоҳлар янада ривожлантирилади, уларга сайёҳларни жалб этиш бўйича ишлар кучайтирилади», - дея айтиб ўтди Зафар Рўзиев.

Швейцариялик сайёҳ Эрнест Фогелнинг KUN.UZ мухбирига билдиришича, шу пайтга қадар Ўзбекистонда 3 маротаба бўлган.

«Ўзбекистонга кетма-кет учинчи йил келишим. 75 ёшдаман, Ўзбекистонга рафиқам билан ташриф буюрдим. Аввал Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарларида бўлгандим. Бу йил Шаҳрисабзга келдим ва сафарим сайл кунларига тўғри келиб қолди. Ўзбекистон халқи очиқ юз, жуда меҳмондўст эканига яна бир бор гувоҳ бўлмоқдаман. Кейинги йил ҳам албатта саёҳат қилиш учун келаман», - деди швейцариялик турист.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид