Жамият | 10:40 / 09.04.2018
8635
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Амир Темур билан боғлиқ 100дан зиёд туристик манзилгоҳ бор

Фото: Kun.uz

Бугун, 9 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган Хўжа Илғор қишлоғида Амир Темур таваллудига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Байрамга халқаро меҳмонлар ҳам ташриф буюрган, деб хабар берди KUN.UZ мухбири воқеа жойидан.

Халқаро пресс-клуб раҳбари, журналист Шерзод Қудратхўжаевнинг айтишича, ушбу тадбир муносабати билан ташкил қилинувчи сайёр пресс-клуб тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

“Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Амир Темур қиёфасига янги ёндашув бўлди. Аввал халқимиз Амир Темур ҳақида умумий маълумотга эга эди, ҳозир эса батафсил ўрганиш ишлари бошланди. Бугун тадбир доирасида ташкил этиладиган саҳна кўринишида Амир Темир образи янгича гавдалантирилади. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Қашқадарё вилоятида Амир Темур билан боғлиқ 100дан зиёд туристик манзилгоҳ бор, уларни ўрганиш керак”, - деди Ш.Қудратхўжаев.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид