Ўзбекистон | 21:10 / 09.04.2018
9674
2 дақиқада ўқилади

Лимон ва картошка етиштирувчилар уюшмаларига раҳбарлар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси» раҳбарияти тасдиқланди.

Нуритдин Зайнутдинович Фахрутдинов уюшма раиси этиб, Акбар Аъзамович Саидов эса уюшма раисининг Агротехнология ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари тасдиқланган.

Шунингдек, ҳукумат қарорига кўра «Картошка етиштирувчилар уюшмаси» раиси Элёр Тошпўлатовга ўринбосарлар тасдиқланган. Бу лавозимларни Абдусалим Холбоевич Юсупов ва Ғайрат Абдуҳамидович Абдувоҳидов эгаллаган. 

Эслатиб ўтамиз, «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси» Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилганди.

«Картошка етиштирувчилар уюшмаси» эса президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.