Ўзбекистон | 16:05 / 09.04.2018
15510
1 дақиқада ўқилади

ОТМда таълим олиш учун хотини (эри) ўқишига йўналтириладиган сумма ҳам жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари турига киритилади

Фото: Xushnudbek.uz

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179- моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳада Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун хотини (эри)нинг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларни ҳам жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари турига киритиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмайди.

Мавзуга оид