Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади
Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар қилинган.
Ўзбекистон газини Тожикистонга етказиб бериш 2012 йилда тўхтаб қолганди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил мартида қўшни мамлакатга сафари доирасида «Тожиктрансгаз» ва «Ўзтрансгаз» компаниялари орасида шартнома имзоланган. Унга кўра, 2018 йилда Тожикистонга 15,1 млн доллар эвазига 126 млн метр куб газ етказиб берилади.
Табиий газ ўтказиш қуввати соатига 125 минг метр куб бўлган «Музрабод — Душанбе» қувури орқали етказиб берилмоқда.
Етказиб берилаётган газ Тожикистоннинг Турсунзода туманини тўлиқ таъминлайди. Газ Тожикистонга уйларни иситиш ва ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини ошириш учун сарфланади (Турсунзодада Тожикистон алюминий компанияси (ТАЛКО) жойлашган).
Маълумот учун, Ўзбекистон Тожикистонга «кўк ёқилғини» ҳар бир минг кубометр учун 120 доллардан сотади, бу эса айни дамдаги жаҳон нархларидан икки баробарга арзонроқ (биржадаги жаҳон нархи бугунги кунда - 1000 кубометр учун 277 долларни ташкил этади).
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026