Жаҳон | 16:58 / 10.04.2018
7958
1 дақиқада ўқилади

Кремль: компаниялар акциялари қулаши билан боғлиқ вазият ҳукумат назоратида

Фото: РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мамлакат раҳбари Владимир Путиннинг иш жадвалида иқтисодий кун тартиби ўзгармайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Иқтисодий кун тартибига келадиган бўлсак, у президентнинг иш жадвалида ўзгармай қолади. Ҳукумат билан иқтисодий ишлар бўйича бир хил ҳаракатлар онлайн режимда амалга ошмоқда. Бу ҳам ҳозиргидек қийин кунларда, ҳам оддий режимда юз беради. Яхши биласизларки, президент деярли ҳар куни иқтисодий ишлар билан у ёки бу даражада боғлиқ бўлган учрашувлар ўтказмоқда», - дея айтиб ўтди Песков.

Шунингдек унинг таъкидлашича, ҳукумат Россия компаниялари акцияларининг қулаши билан боғлиқ вазиятни жиддий кузатиб бормоқда.

 

Мавзуга оид