Ўзбекистон | 15:24 / 10.04.2018
80457
4 дақиқада ўқилади

Ми-35 вертолётлари: Ўзбекистон ва Россия қандай мақсадни кўзлаб иш тутмоқда?

Ми-35м/Фото: ТАСС

Жорий йилнинг 29 март куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган ArmHiTec-2018 ​қурол-яроғ, мудофаа маҳсулотлари халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумати вакиллари 10дан ортиқ Ми-35м ҳарбий вертолётларини харид қилишга келишиб олди. 

Россия Федерал ҳарбий-техникавий ҳамкорлик хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожовнинг таъкидлашича, кўргазма иши давомида томонлар Ми-35 русумидаги ҳарбий вертолётларни ҳам етказиб беришга келишган. Айни чоғда бу ҳамкорлик узоқ йиллик танаффусдан сўнг, катта воқеликка айланиши турган гап.  

Аслида Шавкат Мирзиёев бошқарувидаги янги ҳокимият 2016 йил 29 ноябрь куни Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий-техникавий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ҳужжатларини қабул қилганди. Мана шу келишувга асосан, Россия эндиликда вертолётларни имтиёзли нархларда етказиб беришни режалаштирмоқда. 

Бундан аввал «La Tribune»​ нашри ўз манбаларига таянган ҳолда, Ислом Каримов бошқарувидаги Ўзбекистон Европадан 16 дона Airbus Helicopters​ ҳарбий учоқларини харид қилмоқчилигини билдирганди. Айни пайтда Россия таъсир доирасидаги «​Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти»​ ёхуд «​Евро-Осиё иқтисодий иттифоқи»га аъзо бўлмаган Ўзбекистонга ҳарбий вертолётларнинг имтиёзли нархларда етказиб берилиши айрим мавзуларда муносабатлар илиқлашиб бораётганидан дарак беради. Шунга қарамай, мазкур шартнома бўйича эришилган келишувлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Шунингдек, сотиб олиниши назарда тутилган вертолётлар мамлакатнинг қайси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда сақланиши ҳам номаълум. Маълум хабар шуки, жорий йилнинг 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида, Қаршига яқин жойлашган Ҳонобод ҳарбий базасини кўздан кечирди. 2001 йили АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Ҳонобод ҳарбий базасини ижарага олиб, Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар режасига кўра, Ҳонободни ҳаво зарбаларини беришда таянч базага айлантирганди. Бу жараён 2005 йили юз берган машъум Андижон воқеаларига қадар давом этди. Давлат раҳбари 29 январда айнан мана шу жойга келиб, ҳарбий техника воситаларини кўздан кечиргани МТРК телеканаллари орқали намойиш этилди. 

Барча соҳада амалга оширилаётгани каби, Шавкат Мирзиёев 9 январь куни парламент томонидан маъқулланган мамлакатнинг янги таҳрирдаги Мудофаа доктринасини имзолаганди. Унга кўра, янги таҳрирдаги Мудофаа доктринаси Ўзбекистон Республикасининг мудофаа салоҳиятини ошириш, профессионал армияни тайёрлаш ҳамда "мудофаа мақсадидаги ҳарбий-техникавий саноатни ривожлантириш"га йўл очиши назарда тутилган. Маълум қилинишича, 2018 йилда Ўзбекистон мудофааси учун ЯИМ 4 фоизи миқдорда маблағлар сарф этилиши белгиланган. 

Шавкат Мирзиёев аввалги даврдан фарқли ўлароқ, 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлашга изн берди. Яъни, биринчи марта Тошкент осмонида ҳарбий вертолётлар паради, жойларда аскарларнинг замонавий қурол аслаҳалари кўз-кўз қилинди. Мудофаа вазирлиги 50дан ортиқ аслаҳалар, шунингдек 200га яқин қуролларни жамоатчиликка тақдим қилди. 

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин жорий йилнинг кузида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келади.​ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати​ икки давлат раҳбарларининг ўзаро телефон суҳбатидан сўнг маълум қилганди. Ўйлаймизки, ҳарбий-техникалар бўйича келишувларга сўнгги нуқтани қўйиш, келгуси ҳамкорликни муҳокама этиш учрашувнинг муҳим мавзуларидан бири бўлиши тайин.

Алишер Рўзиохунов

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди