Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия билан ўнта Ми-35М вертолёти бўйича шартнома имзолаган
Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Ўзбекистон 2018 йилда Россиянинг ўнта Ми-35М вертолёти бўйича шартнома имзолаган, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Яқин вақт ичида Россия президенти Владимир Путин ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича комиссия мажлисини ўтказади, унда 2018 йилда қурол-яроғ экспорти бўйича расмий натижалар эълон қилинади.
Натижалар кутилганидан яхшироқ бўлган: Россия чет элга 15 миллиард долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берди, 20 миллиард доллардан зиёд қийматдаги янги шартномалар имзоланди, бу энг катта кўрсаткичлардан бири.
Ми-35М вертолётларини қўшни Қозоғистон ҳам сотиб олади - 2018 йилда Остона (ҳозирги Нур-Султон) Москва билан саккизта Су-30СМ қирувчи самолёти, тўртта Ми-35М вертолёти ва «Бук-М2Э» зенит ракета тизими дивизионини харид қилиш бўйича шартнома имзолади.
Марказий банк ҳисоботига кўра, Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди. 2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмларини сотиб олди. Бу рақамлар ичида Ми-35М вертолётлари бор ёки йўқ экани - номаълум. 2017 йилда Россия Ўзбекистонга 12та Ми-35 вертолёти етказиб бериши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026