Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядан 4 та Ми-35М жанговар вертолёти олди
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Россиядан 4 та Ми-35М транспорт-жанговар вертолёти олди. Вертолёт зирҳли техникани йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ўт очиш билан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган
Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram-каналида маълум қилинган. Таъкидланишича, вертолётлар ҳозирда Тошкент халқаро аэропорти тураргоҳида турибди.
Аввалроқ “Новая газета” нашри 2019 йил 4-чорагида Ўзбекистонга 4 та, 2020 йилда эса яна 8 та Ми-35М вертолёти етказиб берилишини маълум қилган.
Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати маълумотларига кўра, вертолётлар Ўзбекистонга 2017 йилда тақдим қилинган давлат экспорт кредити бўйича етказиб берилган.
Ми-35М юқори аниқликдаги замонавий қурол билан қуролланган ва турли об-ҳаво шароитларида кун бўйи жанговар вазифаларни бажара олади. Шунингдек, вертолётлардан ҳарбийлар ва техникани ташишда фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026