Спорт | 12:31 / 11.04.2018
9587
2 дақиқада ўқилади

Андрес Иньеста ЕЧЛ билан хайрлашди

Фото: Reuters

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоасининг ЕЧЛ 1/4 финалида «Рома»дан учралган мағлубиятидан (0:3) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у мавсум оралиғида Каталониядан кетиши мумкинлигини ҳам яширмади. 

«Бундай вазиятдан нимадир деб гапириш қийин. Биз бунга тайёр эмасдик. Агар сен кўп хатога йўл қўйсанг, ниманидир хато бажарсанг, Чемпионлар лигаси сени кечириб ўтирмайди. Жуда тушкун ҳолатни бошимиздан кечирмоқдамиз. Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади, иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик, аммо бу камлик қилди. Биз бошқача ўйнашимиз керак эди.

Балки бу менинг «Барселона» таркибидаги ЕЧЛда ўтказган энг сўнгги ўйинимдир. 

Турнирни бундай нуқтада якунлаш аламли. Муваффақият қозонишни жуда истагандик, аммо яна муваффақиятсизликка учрадик. Мусобақани тарк этишимизни тушунтириш қийин, аммо бунақаси ҳам учраб туради. Гап хоҳишнинг етишмаслигида эмас. Бу Чемпионлар лигаси ва бу ерда ажабтовур ҳолатлар содир бўлади. Муваффақиятсизликка учрадик. Энди қолган икки турнирга бор эътиборимизни қаратишимиз керак бўлади», — дея Иньестанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Мавзуга оид