Жаҳон | 23:57 / 11.04.2018
19172
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия душманларининг асосий қуроли нима эканлигини айтди

Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский

Сурия душманлари асосий қурол сифатида экстремизмни тарғиб қилиш ва бир жамият аъзолари ўртасида диний низолар юзага келтиришдан фойдаланади. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад “Миллат бирдамлиги” анжумани делегацияси билан учрашувда айтиб ўтди. 

“Душманларимиз қўллайдиган асосий қурол – бу тарқоқлик яратиш, экстремизмни тарғиб қилиш ва бир жамият вакиллари орасида интеллектуал ва диний сабрсизликни яратишдир”, деб айтган Асад.

Делегация аъзолари ўз навбатида Дамашқда учрашув ўтказилиши Сурияни АҚШ зарба бериши мумкинлиги вақтида қўллаб-қувватлаш бўйича диний шасхлар ва мусулмон жамоаларининг позицияси тасдиғи ҳисобланишини таъкидлаб ўтишган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид