Ўзбекистон | 17:44 / 11.04.2018
16964
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББнинг Telegram-боти ишга тушди

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Telegram мессенжерида «мобил мухбир» хизмати ишга туширилди. Ушбу телеграм бот каналига @iibb_uz ҳаволаси орқали ўтишингиз мумкин. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи Р.М.Жўраевнинг Учтепа туман аҳолиси билан ўтказилган очиқ мулоқоти вақтида шу ҳақида эълон қилинди, дейилади ИИБ сайтида.

«Старт» тугмасини босиб, телефон рақамингиз орқали рўйхатдан ўтгач, ўзбек ёки рус тилидан бирини ҳамда воқеа содир бўлган туманни танлайсиз.

Шундан сўнг сиз ЙҲХБ, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати, профилактика инспектори ва бошқа хизматларга тегишли хабарларни матн, видео, фото ва аудио шаклда юбориш имкониятига эга бўласиз.

Бот сизнинг мурожаатларингизни тез ва осон йўллашга  хизмат қилувчи сизнинг виртуал ёрдамчингиздир!

Хабарни юборганингиздан сўнг бот автоматик равишда унинг қабул қилингани ҳақида маълумот беради ва SMS орқали унинг натижасидан хабардор қилади.

 

Мавзуга оид