Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз маҳалладошининг уйига ўғирликка тушган ота-бола ушланди
Ҳар бир инсон маҳаллада яшар экан, у шу маҳалла учун жон куйдириши, ободлиги учун ҳаракат қилиши керак. Лекин айрим шахсларнинг фойдаси тегиши ўрнига, зарар етказишни кўзлайди, ёмон иллатнинг илдиз отишига шароит яратади. Бундай қилмиш ота-бола томонидан биргалашиб содир этилиши эса янада аянчли ҳолдир.
Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йил 5 апрель куни Пайариқ тумани ИИБга "Қизилолма" маҳалласида яшовчи 1978 йилда туғилган О.Х. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил 4 апрель куни соат 7.00ларда яшаш ҳовлисидаги молхонасидан 3 500 000 сўмлик бир бош ҳўкизининг номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги ҳақида хабар берган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ишлар натижасида, ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи Б.А. ва унинг ўғли Б.Х. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026