Жаҳон | 13:40 / 11.04.2018
18181
1 дақиқада ўқилади

Жазоирда самолёт қулади. Камида 200 киши ҳалок бўлди

Фото: ©REUTERS/Ramzi Boudina

Жазоирда ҳарбий-транспорт самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда «Аль-Арабия» телеканали хабар тарқатмоқда.

Телеканал маълумотига кўра, ҳалокат қурбонлари сони 200 нафаргача етиши мумкин.

Alg24 хабари эса Ил-78 русумли самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:00да пойтахт Жазоир шаҳри аэропортидан 30 км масофадаги Блида шаҳри яқинидаги дала майдонлари устига қулагани ҳақида хабар бермоқда.

Самолётда 200 нафарга яқин йўловчи бўлган. Уларнинг ҳеч бири омон қолмагани айтилмоқда.

Воқеа жойига 14та тез тиббий ёрдам машинаси йўл олган. Ҳудуддаги йўлларда йўл ҳаракати вақтинчалик чекланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид