Жаҳон | 14:36 / 12.04.2018
27851
1 дақиқада ўқилади

Россияда энг кўп ҳақ тўланувчи касблар маълум бўлди

Фото: Василий Кузьмиченок / ТАСС

Россияда энг кўп ҳақ тўланувчи касб дастурчиликдир, деб хабар бермоқда HeadHunter. 2018 йилнинг I чораги якунлари бўйича етакчилар орасидан бизнесни ривожлантириш бўйича менежерлар, тизим маъмурлари ва ички аудиторлар ҳам жой олган.

Москвада дастурчиларнинг ойлик даромади 100-110 минг рубль бўлса, Петербургда улар 80-100 минг рубль олади, минтақаларда эса – тахминан 60-70 минг. Тизим маъмурлари ва ички аудиторлар Москвада худди дастурчилар каби пул топади, бироқ минтақаларда уларнинг ўртача иш ҳақи 40-50 минг рубль атрофида.

Москва ва Петербургда бизнесни ривожлантириш бўйича менежерлар иш ҳақи 70-80 минг рубль атрофида, минтақаларда уларнинг даромади 60-70 минг рублдан ошмайди.

Энг паст иш ҳақи фаррошлар (минтақадан келиб чиққан ҳолда 20-30 минг рубль), шунингдек официантлар, ошхона ишчилари, юк ташувчилар, омборчилар ва сотувчиларда (40 минг рублдан кўп эмас).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид