Жаҳон | 08:26 / 13.04.2018
22227
2 дақиқада ўқилади

«Новичок» яратувчиси: Скрипални заҳарлашда бу моддадан фойдаланишгани аҳмоқлик

Фото: AFP 2018 / Adrian DENNIS

«Новичок» заҳарли моддасининг яратувчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган кимёгар Вил Мирзаянов Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) экспертлари ҳисоботига ўз муносабатини билдирди. Ташкилот экспертлари ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича ўз хулосаларини беришган. 

Кимёгарнинг эътибор қаратишича, бу модда қатор хусусиятларга эгаки, улар ундан Британия иқлимида фойдаланишга йўл қўймайди. Бу ҳақда у «Коммерсантъ FM»га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Новичокларнинг» бу сериясидаги камчилик шундаки, улар юқори гидрозаифликка эга, яъни, оддий тил билан айтганда, беқарор бирикмалар. Бу модда фақат намлик бўлмаган пайтда барқарор бўлиши мумкин. Англияда 4 март куни қўлланган модда эса – ҳаводаги сув томчилари. Сабаби ўша куни туман бор эди. Фақат аҳмоқ одамга бу борада қандайдир фикр келиши мумкин эди – бу катта хато бўлган», - дея айтиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ Скрипални нима билан заҳарлашганини аниқлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид