Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Гулистондаги сув спорти мажмуасини бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу маскан сузиш ва сувга сакраш машқлари учун мўлжалланган. Ҳавзада ташкил этилган 15 ўқув машғулот гуруҳига 170 дан ортиқ ўғил-қиз жалб қилинган.
Президент спорт мажмуалари болалар учун қулай ва хавфсиз бўлиши зарурлигини таъкидлади. Шу жиҳатдан мажмуадаги шарт-шароитларни яхшилаш, вентиляция, сув тозалаш ва иситиш тизимларини қайта кўриб чиқиш, бундай лойиҳаларни жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026