Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон дарғазаб: Сурия бўйича баёнот берилди
Эрон ТИВ АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан Сурия ҳудудига қарата берилган ракета зарбаларини қатъий қоралайди. Бу ҳақда Reuters Эрон давлат ОАВга таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Албатта, Қўшма Штатлар ва, қандайдир далиллар йўқлигига қарамай, Сурияга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширган уларнинг иттифоқчилари бу асоссиз қадам туфайли келиб чиқадиган минтақавий ҳамда минтақалараро оқибатларга масъул бўлади», - дейилади Эрон ТИВ расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни аввалдан эвакуация қилишга улгургани, бу борадаги огоҳлантирув Россия томонидан берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:28
АҚШ ва Эрон музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Нималар маълум?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026