Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи санасига аниқлик киритилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель, душанба куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Kun.uz мухбири хабар беришича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида ўтказилган вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда маълум қилган.
Икки кунлик ташриф доирасидаги музокаралар чоғида кўплаб масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида 24 апрель куни президентлар Хоразмда ҳам бўлишади. Бу ерда меҳмонлар делегацияси учун концерт дастури ҳам ташкиллаштирилади.
Гурбангули Бердимуҳамедов охирги марта Ўзбекистонга 2016 йилнинг кузида келганди. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов сўнгги марта ўтган йилнинг сентябрь ойида Ашхободда учрашганди.
Мавзуга оид
16:34 / 11.10.2024
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди
12:12 / 28.08.2024
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
14:41 / 13.08.2024
Гурбангули Бердимуҳамедов таътил кунларида спорт машинасини синовдан ўтказди
21:22 / 03.07.2023