Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ва Покистон чегарасида ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлди
Афғонистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида чегарада қуролли ихтилоф содир бўлди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Хўст вилояти раҳбариятига иқтибос келтирган ҳолда 1TV телеканали хабар берди.
Отишма Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Дюранда чизиғида 15 апрель соат 8.00да покистонлик ҳарбийлар афғон чегарачиларининг Хўст вилоятидаги Зазай-Майдон аҳоли пунктидаги назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олмоқчи бўлганлари вақтида юз берган.
Отишма оқибатида камида 5 киши – 3 покистонлик, бир афғонистонлик ҳарбий ва маҳаллий аҳолидан бир киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий аҳоли афғон ҳарбийларининг ёнини олган. Ихтилоф ҳудудида хавфсизликка таҳдид борлиги сабабли бир неча мактаблар ёпилган.