Фан-техника | 08:40 / 15.04.2018
15374
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Atlas V ракетаси фазога учирилди 

Фото: U.S. Air Force Photo

АҚШнинг Канаверал бурнидаги космодромдан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг коинот қўмондонлиги миссиясини бажарувчи Atlas V ракетаси фазога учирилди. Бу ҳақда парвозни бошқарувчи United Launch Alliance (ULA) компанияси маълум қилди.

Янги конфигурациядаги ракета геостационар орбитага 3,8 тонналик юк олиб чиқишга қодир бўлиб, орбитага CBAS (Continuous Broadcast Augmenting SATCOM) ҳарбий алоқа сунъий йўлдоши ва EAGLE (ESPA Augmented GEO Laboratory Experiment) коинот қурилмасини олиб чиқади. 

Ракета қурилмаларни парвоз стартидан 7 соат ўтгач Ер экваторидан 39 минг баландликдаги геостационар орбитага етказади.

Мавзуга оид