00:42 / 15.04.2018
8612

“Чорвоқ оромгоҳи”да ёнғин-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Фото: Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси аҳоли гавжум жойлар, хусусий сектор ва жамоатчилик муассасаларида ёнғинлар профилактикасига қаратилган тадбирлар ўтказмоқда. Турли учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва ёнғин-тактик ўқув машғулотлари шулар жумласидандир. 

Тадбирларда ички ишлар органлари, давлат ёнғин хавфсизлик хизмати, фавқулодда вазиятлар бўлими, тез тиббий ёрдам ва коммунал корхона-ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ оромгоҳи”  ҳудудида ўтказилган тушунтириш-тарғибот тадбирлари давомида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда, ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги учун зарур бўлган бошқа тавсиялар берилди. Ҳозирги кунда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг оқибатида келиб чиқаётган моддий зарарлар ва инсонларнинг куйиш тан жароҳати олиши ҳақида гапириб ўтилди. Тарғибот тадбирида иштирокчилар ўзлари учун керакли билим-кўникмаларга эга бўлишди.

Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Шунингдек, ёнғинлар профилактикаси жараёнида “Чорвоқ оромгоҳи” ҳудудида вилоят ёнғин хавфсизлиги куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда, ёнғинни ўчириш бўйича амалий ўқув тактик машқи ўтказилди.

Ушбу тактик ўқув машқида вилоят ёнғиндан муҳофаза қилувчи ёнғин хавфсизлиги қисмларидан 3 та жанговар бўлинма, 1 та автонарвон ва тарғибот автобуслари иштирок этдилар.

Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

– Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, – дейди Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёнғин ўчириш куч воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Акмал Бекпўлатов. – Шунингдек, оловдан эҳтиётсиз фойдаланиш ёнғин чиқишига сабаб бўлиб, бу инсонлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин. Ёз мавсумида аксарият фуқаролар дам олиш мақсадида, тоғ ва тоғолди ҳудудларга келишади. Бу вақтларда келиб чиқиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, юқоридаги тушунтириш-тарғибот тадбирлари ҳамда ўқув машғулотларини ўтказиб келмоқдамиз.

Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ушбу тактик ўқув машқида ёнғин хавфсизлиги қисмларининг бўлинмалари томонидан корхона ҳудудида содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилди. Шартли ёнғин ҳудудида газдан заҳарланган фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилиниб, тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Бўлинма ходимлари белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилиб, шартли ёнғин ўчирилди. Машқ охирида бажарилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди.

Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото:  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тадбирларда ёз мавсумида оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, болаларнинг назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғинлар келиб чиқаётганлиги ҳақида маълумотлар келтирилди.

Top