Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаагада КҚТТнинг Сурия бўйича йиғилиши бошланди
Душанба куни Ҳаага шаҳрида Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) Ижроия кенгашининг 58-йиғилиши бошланди. Кенгаш аъзолари «Сурия Араб Республикасида кимёвий қурол ишлатилгани»ни муҳокама қилишади, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ, Россиянинг КҚТТдаги делегацияси вакили ҳозирча кун тартибида ҳеч қандай ўзгариш йўқлиги, кутилишича, йиғилиш кечгача давом этиши, кечки пайт эса Нидерландиядаги Россия элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди, деб ёзмоқда агентлик. Журналистлар ташкилотининг бош қароргоҳи биносига киритилмаяпти, учрашув матбуот учун ёпиқ режимда ўтказилмоқда.
КҚТТ таркибига 190 давлат киради. Кенгаш ташкилотнинг ижроия органи бўлиб, 41 нафар иштирокчидан иборатдир, улар икки йил муддатга КҚТТ конференциясида сайланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия томонининг Сурия бўйича резолюцияга нисбатан ветоси мамлакат ҳудудида юз берган кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказишни блоклашга қаратилган уриниш экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026