Жаҳон | 11:16 / 16.04.2018
21947
1 дақиқада ўқилади

ФТБ собиқ раҳбари: Кремлда Трампга қарши нимадир бор

Фото: Getty Images

АҚШ ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Комининг билдиришича, Кремлда Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Дональд Трампга қарши компромат бўлиши мумкин. Бу ҳақда у ABC News’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатга жуда яқин нарса.

«Мен бу эҳтимолдан узоқ деб айта олмайман, мен бу ҳақиқатдан бор эканини ҳам билдира олмайман. Бироқ, мен бу эҳтимолга яқин эканини айтмоқчиман», - дея аниқлик киритган Коми.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ўз мемуарларида АҚШ президенти Дональд Трампни мафиячи билан тенглаштирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид