Жамият | 18:28 / 16.04.2018
27737
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тиббиёт муассасаси ходими мактаб ўқувчисини уриб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 14 апрель куни соат 20.00ларда, “Дам” қишлоғида яшовчи, Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 й.т. Ж.Қ. шу қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 2004 й.т. Қ.В. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. 

Натижада Қ.В. воқеа жойида вафот этган. Ж.Қ. қўлга олинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид