Ўзбекистон | 20:30 / 17.04.2018
42311
2 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов ҳужжатларни ўқишни билмайдиган ҳокимлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ва бошқа мажбурий ишларга жалб этишнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бош вазир айрим раҳбарлар ўзининг «содиқлигини» кўрсатиш учун айнан тиббиёт ва таълим муассасалари ходимларини ишлатаётгани одатий ҳолга айланганини тан олган. 

У бюджет ташкилотларини мажбуран ишлатишни одатга айлантирган раҳбарларни касал деб атади.

«Йўқ, булар касал. Уларга бюджет ташкилотларни олиб чиқариш осон. Ваҳоланки, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жалб этиб, уларни ҳам моддий таъминлаш мумкин эди.

Шунча пул бор эди. Биринчи чоракда салкам 150 миллиард пул ажратилганди. Бор йўғи 40 миллиард сўм ишлатилган (Биргина 2018 йил учун ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш мақсадида Президентимиз томонидан 714 миллиард сўм маблағ ажратилган - таҳр.). Бу ҳудудлардаги кўп ҳокимлар ҳужжатларни тўғри ўқишни билмаслиги, ёки президент яратиб бераётган имкониятлардан фойдалана олмаслигига яққол намуна», дея Ариповнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» манбаси.

Мавзуга оид