Жаҳон | 09:51 / 17.04.2018
28057
4 дақиқада ўқилади

Лавров: Сурияга учирилган ракеталарнинг учдан икки қисми уриб туширилди

Фото: russianembassy

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 апрель куни Сурияга учирилган ракеталарнинг учдан икки қисми уриб туширилганини тасдиқлади. У бу ҳақда душанба куни BBC компаниясига берган интервьюсида айтди.

"Сизлар фақат истеъмол қилиб кўриб, бу пудинг эканини тушунасизлар, - дея таъкидлаб ўтди вазир. – Биз бу “ақлли ракеталар”дан фойдаланилишини кутгандик".

"Ҳужумда қўлланилган ракеталарнинг учдан икки қисми ўз нишонига бориб етмади, сабаби уриб туширилди, - дея айтиб ўтди Лавров. – Россиялик ҳарбийлар далиллар тақдим этди, бу профессионал баҳс-мунозара учун очиқ нарса".

Вазирнинг сўзларига кўра, россиялик ва америкалик ҳарбийлар Сурия бўйича деконфликтинг каналини сўнгги вақтда ўзаро ушлаб турди.

"Бизнинг ҳарбийлар маълумотига кўра, можаросизлик канали бу вақт давомида фойдаланилди. Москва ва Вашингтон ўртасида тўғридан тўғри алоқа канали бор, шунингдек Сурияда мавжуд. Ўйлашимча, ҳарбийлар АҚШнинг бу ҳаракатлари ва бошқа масалаларни жуда профессионал тарзда муҳокама қилишди, улар бир бирини яхши тушунади ва шундай ҳолат қандай хавфга эга эканини ҳам билади", - деди Лавров.

Лавров Россия ва АҚШ ҳарбий кескинликка жуда яқин бўлгани ҳақидаги фикрга қўшилмади. "Бу бизнинг ғарбдаги ҳамкасбларимиз хатти-ҳаракати туфайли юз берган вазият эди, улар Сурия ҳукумати ва иттифоқчилар сифатида бизни оддий аҳолига қарши кимёвий қуролдан фойдаланишда айблашди, бунда Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари ҳаттоки Думадаги воқеа жойини ҳам кўздан кечиришга улгурмади, - дея қайд этиб ўтган РФ ТИВ раҳбари. – КҚТТ экспертлари Байрутдан Сурияга чиқиб кетишга тайёр турганида, улар [АҚШ, Буюк Британия ва Франция] бомбардимон қилди".

Унинг сўзларига кўра, ушбу инқирозга ечим “уни яратганларга боғлиқдир”.

РФ ТИВ раҳбари зарбалардан мақсад режимни ўзгартириш экани ҳақидаги гап-сўзларга ишонмади. "Улар шундай деди, - дея таъкидлаб ўтди Лавров. – Бироқ биз буни қабул қилмаймиз. Бизга далиллар керак".

"Highly likely" ("эҳтимолга жуда яқин") – бу кулгили, бу Британия дипломатияси ихтироси, у кимнидир нимададир айблашда қўл келади", - деди вазир. Унинг сўзларига кўра, шундай "адолат" Льюис Кэрроллнинг "Алиса мўъжизалар мамлакатида" китобида ҳам тасвирланган.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия Сурия мудофаа имкониятини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча қадамларни кўриб чиқишга тайёр. Бунда ҳаттоки С-300 зенит ракета тизимлари ҳам етказиб берилиши мумкин.

"Россия президенти Владимир Путин С-300ни етказиб бериш тўғрисидаги масалани кўтарди. Унинг эслатишича, бир неча йил аввал шерикларнинг илтимоси билан Сурияга С-300ни етказиб бермасликка қарор қилгандик", - дея айтиб ўтди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШ, Франция ҳамда Буюк Британия томонидан “бундай тажовузкорлик акти” Россияни Сурияда хавфсизликни таъминлаш йўллари ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда. "Сурия армиясига тажовузкорликни босиб туришда ёрдам бериш учун биз барча керакли қадамларни кўриб чиқишга тайёрмиз", - дея айтиб ўтди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Россия ва Ғарб муносабатларига баҳо берганди.

Мавзуга оид