Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко МДҲ билан ҳамкорликда Украинага қулай келишувларни сақлаб қолади
Президент Пётр Порошенконинг МДҲ органларидан чиқиш бўйича таклифи Украина учун Ҳамдўстлик билан фақат манфаатли бўлган ҳамкорлик келишувлари сақлаб қолинишини назарда тутади. Бу ҳақда президентнинг Олий Рададаги вакили Ирина Луценко айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Украинская правда».
Унинг аниқлик киритишича, Порошенко ҳукуматдан МДҲ аъзолари билан барча келишувлар инвентаризациядан ўтказилишини хоҳламоқда, бунда «Украина учун манфаатли бўлганларигина қолдирилади». Хусусан, гап дипломларни тан олиш ва ишга жойлаштириш, транзит бўйича шартнома ҳамда «Украина иши ва иқтисодиёти учун муҳим бўлган бошқа ҳужжатлар» ҳақида кетмоқда.
12 апрель куни Порошенко «Украина ҳеч қачон МДҲ аъзоси бўлмагани, ҳамда бу тузилмадан воз кечиш орқали Россия тажовузкорлиги қораланиши ҳисобга олинган ҳолда», ҳукуматдан Киевнинг ташкилот таъсис органларидаги иштирокини расман тўхтатиш бўйича таклифлар тайёрлашни сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украина МДҲдан чиқаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:04
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026