Жамият | 20:34 / 17.04.2018
11257
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида қўшнисини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди

Иллюстратив фото/kaluganews

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 15 апрель куни соат 22.30ларда, Қўрғонча 1-тор кўчасида яшовчи, 1986 й.т Т.В. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси, 1991 й.т. О.Х.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада О.Х. касалхонага келтирилганида вафот этган. Т.В. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид