Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Американи хавфсиз сақлаймиз!» - Трамп жиноятчи муҳожирлар бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттерда ёзишича, Қўшма Штатлар олий судининг оғир жиноятлар учун судланган муҳожирлар депортацияси тўғрисидаги қонунни бекор қилиш бўйича қарори қайта кўриб чиқилиши керак.
17 апрель куни АҚШ олий суди оғир жиноятлар учун судланган хорижликларнинг мамлакатдан мажбурий депортацияси тўғрисидаги қонунни бекор қилди – судда уни «конституцияга мувофиқ бўлмаган тушунарсиз нарса» деб аташди. Қўшма Штатлар етакчиси бу қарорга бир нечта твити билан реакция билдирди.
«Суднинг бугунги қарори шундан дарак берадики, конгресс хавфли жиноятчи муҳожирларни, жумладан оғир жиноятлар учун судланганларни чиқариб юборишга имкон бермайдиган тешикларни ёпиши керак. Бу жамоатчилик хавфсизлиги инқирози, у фақат конгресс томонидан ҳал этилиши лозим. Вакиллар палатаси ва сенат жиноятчиликка аралашиб қолган муҳожирларни жамиятимиздан четлашиш мақсадида тезроқ қонунчилик қарорини қабул қилиши керак. Американи хавфсиз сақлаймиз!», - дея ёзган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгаллаш учун «руҳан тўғри келмаслигини» айтганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026