Жаҳон | 15:12 / 18.04.2018
3918
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Ким Чен Ин шахсан суҳбатлашгани рад этилди

Фото: AP

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан гаплашмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Етакчи Ким Чен Ин билан музокараларга келадиган бўлсак: президент маъмурият олий даражада музокаралар ўтказганини айтди ва улар у билан тўғридан тўғри бўлмаганини қўшимча қилиб ўтди», - дея айтиб ўтган Сандерс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея билан музокаралар бошлангани ҳақида маълум қилганди. «Бизда жуда олий даражадаги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди», — деган Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув вақтида. У АҚШ келгусида қандай йўл тутишни кўриб чиқиши, икки томонлама учрашувлар ёки учрашувлар ўтказиш бўйича келишувлар эмас, якуний натижалар муҳимлигини таъкидлаб ўтган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид