Технология | 18:13 / 19.04.2018
5821
2 дақиқада ўқилади

«Асабни асраган ҳолда»: роботлар IKEA’дан стулни мустақил йиғишга муваффақ бўлди

Фото: Reuters

Саноат роботлари кўп йиллардан бери автомобиллар ва бошқа техникани мустақил равишда йиғиб келмоқда – бу ҳолатда улар миллиметр аниқликка қадар деталларни қаерга мустаҳкамлашни билади. Бироқ мебель йиғиш қурилмалар учун муаммо эди, сабаби бунда кичик объектлар билан ишланади, бир неча «қўллар» ҳаракатини назорат қилиш ва деталларни бир бири билан таққослаш талаб этилади. 2015 йилда Сингапурдаги Наньян технологиялар университети роботни битта функцияга ўргатишди – тахта детални тегишли буюмга жойлаштириш.

Уч йилдан сўнг ўша муҳандислар роботлар ёрдамида IKEA’дан стулни йиғишга муваффақ бўлди, у аслида одамлар томонидан йиғилиши керак эди. Куч датчиклари ва 3-D камерага эга иккита «роботқўл» деталларни мустақил равишда топиши ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириши мумкин бўлган. Тажрибани «инсоний шароитларга» яқинлаштириш учун муҳандислар деталларни турли жойларда жойлаштиришди – қурилмаларни уларни ўзи излаган.

Стулни йиғиш роботларда тахминан 20 дақиқа вақтни олди: вақтнинг ярми режалаштириш ва деталларни қидиришга кетди. Wired журналистларининг таъкидлашича, технология одамларга IKEA’дан мебелни «асабийлашишсиз ва ҳақоратларсиз» йиғишда ёрдам беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид