Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айфон нархига “ақлли ит”: Хитойда Rover X1 робот ити тақдим этилди
Хитойлик Yuejiang Robotics компанияси — Rover X1ни тақдим этди. Бу робот оддий ўйинчоқ эмас, балки инсон ҳаётини енгиллаштирувчи ҳақиқий сунъий интеллект ёрдамчисидир.
Rover X1 сунъий интеллект асосида ишлайди. У эгасининг ортидан юради, юк кўтаради, ҳудудни патрул қилади ва уйда ҳам, табиатда ҳам ёрдамчи бўла олади. Уйдаги хавфсизликни назорат қилишдан тортиб, сайрдаги содиқ ҳамроҳ бўлишгача — барчаси унинг қўлидан келади.
Rover X1 “кўриш” учун камералар тизимидан фойдаланади. У атрофни таҳлил қилади, сурат ва видео олади. Роботнинг танаси-платформаси юк кўтаришга мосланган, аммо аниқ юк сиғими ҳозирча ошкор этилмаган.
Rover X1нинг нархи ¥7499 (~$1030) этиб белгиланган — бу деярли iPhone 15 Pro нархига тенг. Аниқ техник тавсифлар ва сотув санаси ҳозирча маълум эмас, бироқ компания уни тез орада бозорга чиқариши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026