Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистонга 1,25 миллиард фунт стерлинг ажратади
Буюк Британия Ўзбекистон нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,25 миллиард фунт стерлинг маблағ ажратади.
Бу йўлда кеча Лондон шаҳрида ўз ишини бошлаган “Ўзбекистон нефть-газ тармоғи инвестициявий салоҳияти” мавзусидаги биринчи британ-ўзбек энергетика форумида дастлабки қадам қўйилди. Яъни мазкур анжуманда шу бўйича Республика тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан Экспортни молиялаштириш Британия агентлиги ўртасида меморандум имзоланди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Қайд этиш лозим, ушбу форум кун тартиби сермазмун тузилган бўлиб, иккита ялпи мажлис, “B2B” форматидаги учрашувлар, шунингдек, иштирокчи компаниялар тақдимотларини ўз ичига олган. Бундан ташқари, энергиянинг ноанъанавий ва қайта тикланувчи манбаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакат нефть-газ тармоғи сармоявий лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқишга қаратилган.
Форум Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ўзбекнефтегаз” компанияси, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Унда мезбон давлатнинг савдо ва экпортни қўллаб-қувватлаш вазири баронесса Рона Фэрхэд, халқаро молия муассасалари, тижорат банклари, Буюк Британия ва Европа мамлакатлари нефть-газ ва иқтисодий секторлари вакиллари иштирок этяпти.
Бундай форумларни мунтазамлик асосида нафақат Лондонда, балки Ўзбекистонда ҳам ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:50
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026