Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Сурия мухолифатини кўндирди
Евроиттифоқ Сурия мухолифатини Женевадаги музокараларда дастлабки шартларсиз иштирок этишга кўндирди. Бу ҳақда РИА «Новости» Бельгия ТИВ раҳбари Дидье Рейндерсга асосан хабар бермоқда.
«Мухолифат Женевага келишга тайёр. Европа иттифоқи мухолифатни дастлабки шартларсиз келишга, музокараларга рози бўлишга кўндириб, ўз ишини бажарди. Сурия режими ҳокимиятни бўлишишга рози бўлиши керак, бунда барча манфаатдор томонлар ҳокимиятда ўз вакилига эга бўлиши лозим», - дея маълум қилди Рейндерс.
Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун режим иттифоқчилари бўлган Эрон ва Россияга босим ўтказиш шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияда Россия қўшинлари билан юз берган «қаттиқ тўқнашув» ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026