Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Эрон фуқаросини чув туширган фирибгар ушланди
Фарғона шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 17 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Эрон Ислом Республикаси фуқароси, “Маида плас инвест” МЧЖ раҳбари, 1965 й.т. С.М. мурожаат қилиб, унда 2015 йил июнь ойида шу МЧЖ ишчиси, Фарғона шаҳар Қадирдон кўчасида яшовчи, 1986 й.т. Д.Ғ. унга Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган “тақиқ”ни бекор қилиб беришини ваъда қилиб, ундан 5 677 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Д.Ғ. ушланган.