Жаҳон | 17:01 / 19.04.2018
10709
1 дақиқада ўқилади

Ироқ самолётлари Суриядаги жангариларга ҳужум қилди

© AFP 2018 / Stringer

Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Суриянинг Ироқ билан чегарадош ҳудудида ИШИД жангарилари позицияларига зарбалар йўллади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири матбуот хизмати хабар тарқатган.

«Пайшанба куни Ироқ қуролли кучлари бош қўмондони Ҳайдар ал-Ободий буйруғига кўра чегара ҳудудидаги жангариларнинг позицияларига зарбалар берилди», дейилган хабарда.

Ироқ бош вазири офиси ИШИД жангарилари чегара ҳудудида бўлишини мамлакат хавфсизлиги учун жиддий хавф деб атаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид