Жаҳон | 00:14 / 19.04.2018
6422
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофотини берувчи академия низоми ўзгартирилади

Фото: Global Look Press/Ibl Bildbyr/Patrik ÖSterberg

Швеция қироли Карл XVI Густав адабиёт соҳасида Нобель мукофотини берувчи Швеция академияси низомига ўзгартириш киритади. 

“Мен Швеция академияси низомини академиядан ким ўз истаги билан чиқиши мумкинлиги аниқ бўладиган қилиб тўлдирмоқчиман. Бундан ташқари, академиянинг ишида 2 йилдан кўпроқ иштирок этмаган одам, истеъфога кетишни расман сўрамаган бўлса ҳам уни тарк этган деб ҳисобланади”, деб айтилган қирол баёнотида. 

Қиролнинг фикрича, Швеция ва халқаро ҳуқуқда бош пункт ким ташкилот аъзоси бўлишни бошқа истамаса уни тарк этиши мумкинлиги ҳисобланади. Бу Швеция академиясига ҳам тааллуқли бўлиши керак.

Швеция академияси 1786 йилда қирол Густав III томонидан швед тили ва адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ташкил этилган. Айни дамда унинг таркибига 18 аъзо умрбод сайланади. 

Қоидаларга кўра, академияга янги аъзоларни қабул қилиш учун 12 кишидан иборат кворум талаб этилади, ваҳоланки Нобель мукофотини тақдим қилиш учун овоз беришда 8 киши ёки кўпчилик овоз етарли ҳисобланади. Бироқ ҳозирги вақтда академиядаги можародан кейин амалда унда 12 адабиётшунос қолган, улардан бири кетиш ниятини билдирган. Бундай кам овоз билан Нобель совриндорини танлашнинг ишончлилиги шубҳалига айланиши мумкин, деб айтилган Нобель жамғармасида. 

Швеция академиясида юз берган можаролар бу муассасага ишонч ва адабиёт бўйича Нобель мукофотининг нуфузига путур етказди. Novus ижтимоий маркази ўтказган сўровнома натижаларига кўра, бундай фикрни 62 фоиз респондентлар билдирган. Бундан ташқари, 29 фоиз респондентлар академиянинг барча аъзоларини ўзгартириш керак, деган фикр билдиришган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид