Фан-техника | 21:06 / 19.04.2018
7775
2 дақиқада ўқилади

Олимлар пластикни бир неча кун ичида йўқ қилувчи бактерияни топишди

Фото: Getty Images

Япониялик олимлар пластикни бир неча кун ичида йўқ қилувчи ферментни яратишди. Бу бактерия айниқса бутилкалар учун қўлланувчи пластикни тез қайта ишлайди.

Японияда 2016 йилда чиқиндихонада пластикни оддий усулдагидан минг марта тезроқ ютувчи бактериялар аниқланган. Олимлар фермент структурасини синтезлай олишган ва у полиэтилентерефталатни (ПЭТ) оригинал бактериядан кўра яхшироқ юта бошлаган. Биологлар бактерия пластикнинг қолган турларини ҳам тезроқ қайта ишлай олиши учун уни яхшилашмоқчи.

Келгусида фермент пластикни уни яна қайта ишлаб чиқаришда қўллаш мумкин бўлган ҳосилаларга парчалаши мумкин. Бу билан эса дунёда нефть истеъмоли, зарарли чиқиндилар ва ахлат уюмлари миқдори камаяди. Бундан ташқари, ирсий модификациялар ёрдамида ферментни 70 даражадан юқорироқ ҳароратга бардошли экстремофил бактерияларга ўтказиш мумкин. Бундай ҳароратда ПЭТ эрийди ва бундай шаклда 100 марта тезроқ парчаланади.

Ҳар йил дунё океанига 8 млн тонна пластик ташланади. Дунё океанини чиқиндилардан тозалаш бўйича бир неча лойиҳа мавжуд. Улардан бири The Ocean Cleanup компанияси чиқиндиларни йиғиш учун сузиб юрувчи тўсиқлар ўрнатмоқчи. Бу тўсиқлар 5 йил ичида Тинч океани катта чиқинди доғ деб аталувчи чиқиндилар уюмини 50 фоизгача тозалай олади. Бу доғ Гавайи ва Калифорния ўртасида жойлашган бўлиб, бу ерда пластик чиқиндилар шамол ва океан оқимлари туфайли тўпланади.

Мавзуга оид