Микропластмасса диаметри 5 миллиметрдан кичик бўлган пластик заррачалардир. Улар пластик буюмларнинг парчаланиши натижасида пайдо бўлади.

Яқинда ўтказилган халқаро тадқиқотлар инсон танасининг деярли барча қисмлари: ўпка, жигар, буйрак ва ҳатто юрак мушакларида микропластмасса зарралари мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳолат пластик зарралари танамизнинг энг ҳимояланган қисмларига ҳам кириб бораётганини англатади.

Масалан, The Guardian журналида чоп этилган мақолага кўра, одамлар кунига 68 мингтагача микропластмасса заррачасини нафас орқали ютиши аниқланган. Яъни инсон танаси ҳафтасига ўртача 5 грамм пластик, тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, битта банк пластик картаси миқдоридаги микрозарраларни қабул қилмоқда. Ушбу заррачалар ўпкага кириб, кейинчалик қон орқали бошқа аъзоларга ҳам тарқалади.

Мазкур зарралар йўлдош – плацента орқали онадан ҳомилага ўтиши исботланди. Ачинарли томони шундаки, янги авлод заҳарли пластикни ютган ҳолда дунёга келмоқда.

Микропластмасса нима учун хавфли?

У шунчаки “ёт жисм” эмас, мазкур модда танага икки хил усулда зарар етказади:

Биринчиси – механик таъсир: ўта кичик нано-пластмассалар ҳужайра мембраналарини йиртиб, уларнинг ичига киради ва табиий жараёнларни бузади. Бу ҳужайра даражасидаги сурункали яллиғланишга сабаб бўлади.

Иккинчиси – кимёвий заҳарланиш: пластик ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бисфенол А (BPA) ва фталатлар гормонал тизимни издан чиқаради. Ушбу моддалар гормонларни “алдаб”, ўзини гормондек тутади ва оқибатда бепуштлик, семизлик ҳамда саратон хавфи ортади. Бундан ташқари,