Жаҳон | 12:21 / 19.04.2018
40417
1 дақиқада ўқилади

Трамп Сурияда Россия қўшинлари билан юз берган «қаттиқ тўқнашув» ҳақида айтди

Фото: AFP / Delil Souleiman

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, бир неча ҳафта муқаддам Сурия ҳудудида россиялик ва америкалик кучлар ўртасида «қаттиқ тўқнашув» юз берган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Биз бу ҳақда бир қанча вақт аввал гапиргандик. Яқинда, тахминан бир ой аввал Сурияда бизнинг қўшинлар ва Россия қўшинлари ўртасида жуда, жуда қаттиқ тўқнашув юз берди ҳамда бу жуда афсусланарли. Кўплаб одамлар бу тўқнашувда ҳалок бўлди», - дея айтиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга «ҳали ҳеч кимда кузатилмаган даражада» қаттиқ муносабатда бўлаётгани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид