Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинди
Фото: SAUL LOEB / AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Швейцарияда учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда NBC News манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, икки етакчи ўзаро учрашув ўтказиши мумкин бўлган жойлар орасида Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор тилга олинган. Бироқ, бу шаҳарларнинг бари хавфсизлик нуқтаи назаридан рад этилди.
Манбаларнинг иддао этишича, АҚШ расмий шахслари учрашув учун нейтрал жойни, масалан Европани танлашмоқчи.
Шу билан бирга, икки мамлакат вакиллари якуний қарорни ҳали қабул қилмагани айтилмоқда. Аммо, Швейцария энг мақбул вариантлар орасида етакчилик қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин шахсан суҳбатлашгани рад этилганди.
Мавзуга оид
15:19 / 01.12.2025
Швейцарияликлар умумий фуқаролик хизматига қарши овоз берди
08:47 / 17.11.2025
Axios: Швейцария божларни камайтириш учун Трампга совғалар юборган
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
21:18 / 12.11.2025