Андижонда ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари бошланди
Андижон шаҳридаги Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқ отиш спорт мажмуасида ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бошланди.
Тўрт кун давом этадиган баҳсларда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган жами 110 нафар спортчилар беллашади. Мусобақа давомида қизлар ўртасидаги пневматик милтиқ(ВП-6) ва пневматик тўппонча(ПП-3)дан ўқ отиш ҳамда ўғил болалар ўртасида пневматик милтиқ(ВП-6) ва пневматик тўппонча(ПП-3)дан ўқ отиш йўналишларида ғолиблар аниқланади.
19 апрель куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг спортчилар баҳсларга киришдилар.
Турнир Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилди. Ундан кўзланган мақсад, ёшлар ўртасида спортнинг олимпиа турларига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII – ёзги олимпиада ўйинларига спортчиларни тайёрлаб боришдан иборатдир.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

17:01 / 30.05.2025
Грецияда биринчи марта роботлар олимпиадаси ўтказилади

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

11:15 / 28.12.2024
Конлардаги портлатишни кузатиш, пулли асосда ўқ отиш ва давлат ташкилотлари биноларига ташриф – Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишлари тайёрланмоқда

16:56 / 11.11.2024