Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги суд қотилликда айбланган шахсни ҳукм чиқарилганидан 23 йил ўтиб оқлади
Хитой шимоли-шарқидаги Цзилинь провинцияси юқори халқ суди 1994 йилнинг июлида қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Лю Чжунлиннинг иши бўйича оқлов хулосасини чиқарди. Унга тайинланган жазо муддати кечиктирилган. Бу ҳақда Sina хабар қилмоқда.
"Суднинг дастлабки қарори аниқланмаган ҳолатлар ва етарли далиллар йўқлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилди", - дея суд қароридан иқтибос келтирган портал.
Ўрнатилган юридик талабларга кўра, хато туфайли айбланган шахсга давлат томонидан товон пули тўлаб берилади. Лю Чжунлин жорий йилда 50 ёшга тўлди, ундан айбловларнинг олиниши – мантиқан тўғри нарса, унга ушбу шахс кўп йиллардан бери ҳаракат қилган.
1990 йилнинг октябрида полиция Цзилинь провинциясининг Дунляо уездидаги қишлоқлардан бирида бир йил муқаддам уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган аёл жасадини топган. Экспертизанинг кўрсатишича, ўлдирилган аёл ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасида бўлган. Баъзи ҳолатлар туфайли айнан Лю Чжунлинь асосий гумонланувчига айланган. Унга ҳукм чиқарилганидан бир йил ўтиб ўлим жазосини ижрога келтириш кечиктирилди, кейинчалик 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026